Ўзбекистон
07.08.2023
1 299

Саудия Арабистони “визалар беришни кенгайтириш мақсадида” яна 8 та давлат фуқароларига мамлакатга кириш визасини электрон тарзда олиш имкониятини берди. Бунга қадар Қиролликка 49 та давлат фуқаролари электрон виза тартибидан фойдалана олар эди. Ушбу мамлакатлар қаторига эндиликда Албания, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Малдив ороллари, Жанубий Африка, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам қўшилган. Мазкур электрон виза сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш, шунингдек Умра зиёратини амалга ошириш имконини беради. Аммо электрон виза билан Ҳаж зиёрати қилиш мумкин эмас. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқаролари учун 2023 йил 1 январдан бошлаб қайтиш ёки учинчи давлатга жўнаб кетиш чипталарини тақдим этган ҳолда 30 кунлик муддатга визасиз режимни жорий қилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Маданият кунлари 2025 йилнинг январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Саудия компанияси Ўзбекистонда халқаро мактаб очмоқчи
Иккала томон ҳам бу масала бўйича ҳамкорликка розилигини билдирган.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Саудиядаги миссиясини якунлади
Улуғбек Мақсудов бу лавозимда 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди.