currencies image

11 795,00 UZS

18,09

usd

currencies image

13 698,71 UZS

21,51

eur

currencies image

135,80 UZS

0,19

ru



АсосийЯнгиликларСаудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон

calendar

09.05.2024

eye

1 376

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Кеча, 8 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Унда томонлар икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, Ўзбекистондаги бир қатор университетларда араб тили ўқитилиши сифатини ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларни  Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиши имкониятларини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Элчи Саудия Арабистони Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўналишлари ва шаклларини фаоллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва амалга оширишга тайёр эканини  билдирган.

Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги эътироф этилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-июн 2024, 05:22
1 227

Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Маданият кунлари 2025 йилнинг январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

cover image
12-май 2024, 05:29
1 421

Саудия компанияси Ўзбекистонда халқаро мактаб очмоқчи

Иккала томон ҳам бу масала бўйича ҳамкорликка розилигини билдирган.

cover image
15-апрел 2024, 07:46
1 471

Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.

cover image
13-апрел 2024, 12:53
1 502

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.