currencies image

12 653,48 UZS

109,05

usd

currencies image

14 871,64 UZS

106,47

eur

currencies image

159,75 UZS

2,91

ru



АсосийЯнгиликлар“Счётчик”ларнинг қиёслов муддати, тўлов миқдори ва алмаштириш учун мурожаат қилиш тартиби: муҳим саволларга жавоблар

“Счётчик”ларнинг қиёслов муддати, тўлов миқдори ва алмаштириш учун мурожаат қилиш тартиби: муҳим саволларга жавоблар

Ҳуқуқ

calendar

06.02.2024

eye

1 638

“Счётчик”ларнинг қиёслов муддати, тўлов миқдори ва алмаштириш учун мурожаат қилиш тартиби: муҳим саволларга жавоблар

Электр, газ ва сув учун ўрнатилган ҳисоблагичларни қанча муддатда қиёсловдан ўтказиш керак? Тўлов миқдори қанча? Ҳисоблагич қиёслашдан ўтказилганда фойдаланишга яроқсиз деб топилса ким томонидан таъмирланади ёки янги қўйиладими? Қуйида шу каби муҳим саволларга жавоб берилади.

1. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларининг қиёслов муддати қанча? 

Вазирлар Маҳкамасининг 698-сон қарорига кўра:
жисмоний шахслар учун — 8 йил, юридик шахслар учун — 4 йил

2. Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун тўлов миқдори қанча?

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
– жисмоний шахслардан БҲМнинг 20 фоизи 
(68,0 минг сўм); 
– юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари 
(510,0 минг сўм).

Таъминотчи корхонага тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда:
– жисмоний шахслардан БҲМнинг 16 фоизи 
(54,4 минг сўм);
– юридик шахслардан БҲМнинг 1,2 баравари 
(408,0 минг сўм).

Эслатма. Электр энергияси ва табиий газ назорати бўйича автоматлаштирилган тизимига уланган барча ҳисоблагичлар учун ҳаражатлар электр ва газ таъминоти ҳисобидан амалга оширилади.

3. 2023 йил 1 январдан аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш Сувтаъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ҳисоблагич қиёслашдан фойдаланишга яроқсиз деб топилса ким томонидан таъмирланади ёки янги қўйиладими?

Қиёслаш натижасига кўра ҳисоблагич фойдаланишга яроқсиз деб топилса 3 иш кунида электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан таъмирланади ёки янгисига алмаштирилади.
Истеъмолчи томонидан хеч қандай маблағлар тўланмайди. 

5. Ҳисоблагични ечиш ёки ўрнатиш учун алоҳида тўловлар амалга ошириладими?

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун тўлов амалга оширилмайди. 

5. Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш вақти кечикканда ҳисоб-китоблар меъёрлар ёки тармоқнинг сув ўтказиш қуввати бўйича қилиниши мумкинми?

Йўқ мумкин эмас.  Электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти корхоналари 
30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
Истеъмолчини белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.
Ҳисоб-китоблар ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади
Қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, ҳисоб-китоб, қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. 

6. Ҳисоблагич истеъмолчининг айбисиз бузилган ҳолатларда ҳисоб-китоблар қандай малга оширилади?

Ҳисоблагич истеъмолчининг айбисиз бузилганда дарҳол таъминотич корхонага хабар берилиши керак.
Истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда сарфланган сув миқдори олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан кўп қўлланилиши мумкин эмас. 

Юқоридаги каби масалаларда хуқуқлар бузилса Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 ишонч рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда тайёрланди.

Улашиш: