currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШаҳарсозлик лойиҳаларида "ДСЭНМ" ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олиш бекор қилинади

Шаҳарсозлик лойиҳаларида "ДСЭНМ" ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олиш бекор қилинади

Ўзбекистон

calendar

24.09.2024

eye

530

Шаҳарсозлик лойиҳаларида "ДСЭНМ" ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олиш бекор қилинади

Президент раислигида ўтган йиғилишда ҳар бир вилоятда ташкил қилинган Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти бўйича ҳам эътирозлар кўплигини таъкидланди.

Кенгашга киритилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш 6 ойгача чўзилмоқда. Лойиҳалар Шаҳарсозлик кенгашига киритилишдан олдин тумандаги Санэпидназорат ва ёнғин хавфсизлиги билан келишилади. Ваҳоланки, уларнинг раҳбарлари кенгаш таркибида ўтирибди.

Кенгашда рад қилинган лойиҳани қайта киритиш учун “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги билан бошқатдан келишиш мажбурий.

Оқибатда қурувчи ва лойиҳачилар бунга 2 карра пул тўлаб, яна 2-3 ой йўқотаяпти.

Эндиликда Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Бунда барча лойиҳалар кенгашга “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали электрон киритилади. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги туман бўлимидан алоҳида хулоса олиш бекор қилинади.

Кенгаш аъзолари лойиҳани қуйи тизими билан шу платформада электрон келишади, лойиҳани кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги зарурлиги таъкидланди.

Ушбу тартибни 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, келгуси йил 1 апрелдан қолган вилоятларда жорий қилиш топширилди.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 889

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 310

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
726

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
695

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.