Life Style
08.01.2024
1 513

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторовнинг 2023 йилда шахмат мусобақаларидан қанча даромад қилгани маълум бўлди.
UzChess хабарига кўра, Нодирбек Абдусатторов якунланган йилда энг кўп даромад қилган шахматчилар ўнлигидан жой олган.
Ўзбекистонлик гроссмейстер 2023 йилда 12 та мусобақада қатнашиб, 190 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритган.
Йил давомида жаҳоннинг энг кўп даромад қилган шахматчиси хитойлик гроссмейстер Динг Лирен бўлди. У йил турнирлардан 1 228 200 АҚШ доллари миқдорида пул ишлаб топган.
Иккинчи ўриндан россиялик Ян Непомняший ўрин олган – 1 226 825 АҚШ доллари. Учинчи ўриндан эса Магнус Карлсен жой олган – 705 155 АҚШ доллари.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шахмат. Бугун Самарқандда мукофот жамғармаси 1 млн долларлик жаҳон чемпионати бошланади
Мусобақада ўзбекистонлик 20 нафар йигит ва 13 нафар шахматчи қиз мамлакат шаънини ҳимоя қилади.
Нодирбек Абдусатторов онлайн турнир финалида Карлсенга имкониятни бой берди
Ўзбекистонлик гроссмейстер финалгача етиб келгани учун 20 минг доллар мукофот пулига эга бўлди.
Нодирбек Абдусатторов — ChessKid Cup-2023 турнири мутлақ ғолиби!
Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.