currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларШаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти

Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти

Ўзбекистон

calendar

30.04.2024

eye

71

Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти

Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан жорий йил 25-26 апрел кунлари бир қатор халқаро тадбирлар бўлиб ўтди.

Нуфузли тадбирда ИҲТ котибияти раҳбарияти, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм идоралари раҳбарлари ва мутасаддилари, фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Форум доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси расмийлари иштирокида икки ва кўп томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда соҳани ривожлантириш йўлида ўзаро тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини муҳокама қилиш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда имкониятларни ишга солиш, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш ва соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш борасидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирда доирасида ИҲТга аъзо давлатлар фольклор жамоалари иштирокида «International folk» фестивали, ёш дизайнерлар ўртасида «Modest fashion show» танлови, машҳур ошпазлар иштирокида «Шаҳрисабз пазандачилик беллашуви», «Халқаро этноспорт ўйинлари» фестивали ҳамда хорижлик ва маҳаллий етакчи рассомлар иштирокида «пленар» натижаларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди.

Тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратиш билан биргаликда мамлакатнинг туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Шаҳрисабз шаҳрининг бой тарихи ва маданий меросини инобатга олган ҳолда 2022 йил 13 декабрда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг IV йиғилишида Шаҳрисабз шаҳрига 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти мақоми берилиши маълум қилинган эди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Туризм қўмитаси томонидан ташкиллаштирилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 004

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 771

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 035

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 509

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.