Ҳуқуқ
16.12.2024
105
– Кадрлар бўлими ходими яшаш жойим ва оила аъзоларим ҳақида бир блогерга маълумот берганини билиб қолдим. Бу қонунга хилоф эмасми?
К. ОДИЛОВА,
Нарпай тумани
– Шахсга доир маълумотлар жумласига ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойидан тортиб унинг оила аъзолари ва уларнинг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар киради. Ходимнинг шахсга доир маълумотлари тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига тааллуқлидир.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 178-моддасига мувофиқ, ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни бериш ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар талабларига риоя этган ҳолда иш берувчи томонидан белгиланади. Эътиборлиси, иш берувчи бундай маълумотларни учинчи шахсга беришда ходимнинг ёзма розилигини олиши керак. Фақат бундан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига бўлган таҳдиднинг олдини олиш мақсадида, шунингдек ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда хабар қилиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 46(2) моддасига кўра шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳолатда сиз шахсга доир маълумотларингиз ҳимоя қилинишини таъминлашга доир бир қатор ҳуқуқларга эгасиз. Мазкур Кодекснинг 179-моддасига асосан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш чоғида иш берувчининг барча ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш, шу жумладан судга ҳам шикоят қилиш мумкин.
Мансур ҲАЙИТОВ,
Самарқанд шаҳар адлия бўлими
давлат хизматлари маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.