currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШахсни суд қарорисиз ушлаб туриш муддати қанча?

Шахсни суд қарорисиз ушлаб туриш муддати қанча?

Ҳуқуқ

calendar

24.01.2025

eye

1 356

Шахсни суд қарорисиз ушлаб туриш муддати қанча?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан, фуқароларни суд қарорисиз ушлаб туриш 48 соатдан ошмаслиги лозим.

Ички ишлар органлари қуйидаги шахсларни 48 соатгача уш­лаб туриши мумкин:

▪️ жиноят қилганликда гумон қилинаётган шахсларни;

▪️ қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шах­сларни;

▪️ қидирувдаги шахсларни;

▪️ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб туш­ган шахсларни;

▪️маъмурий қамоқни ўташдан, маъмурий чиқариб юборил­ишдан (депортдан) бўйин товлаётган шахсларни;

▪️ жиноий жазони ўташдан, ўзига суд томонидан тайинланган тиббий ва бошқа мажбурлов чораларини бажаришдан бўйин товлаётган шахсларни;

▪️ аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни (кейинчалик улар яшаш жойига эга бўлмаганларни реабилитация қилиш марказларига суд ажримига асосан жойлаштирилади);

▪️фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазият режимини бузган шахсларни;

▪️ армияга боришдан бўйин товлаётган шахсларни;

▪️қўриқланадиган обектларга ноқонуний кирган ёки кириш­га уринган шахсларни;

▪️ўзини ўзи ўлдиришга уринган ёхуд руҳий ҳолатининг я­ққол ифодаланган бузилиши белгиларига эга бўлган ҳамда ҳаракатлари билан ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдираёт­ган шахсларни.

Ушбу шахсларни 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш учун суд қарори билангина амалга оширилади.

Ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан, яъни эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чек­ланган пайтидан бошлаб ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар