Содда талқин
21.04.2026
600

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг асоси ҳисобланган шартномавий интизом нафақат мажбуриятларни бажаришни, балки улар бузилган тақдирда етказилган зарарларни адолатли қоплашни ҳам тақозо этади. Амалиётда тарафлардан бири ўз мажбуриятларини бажармаслиги натижасида шартномани бекор қилиш зарурияти туғилганда, энг баҳсли ва мураккаб масала сифатида зарарларни ҳисоблаш ва уларни ундириш тартиби юзага чиқади. Зеро, шартноманинг бекор қилиниши жабрланган тарафни шартнома ижро этилганда эришиши мумкин бўлган манфаатлардан маҳрум қилмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида зарарни қоплашнинг универсал тамойиллари белгиланган бўлиб, унга кўра зарар нафақат қилинган ҳақиқий харажатларни, балки бой берилган фойдани ҳам қамраб олади.
Агар сотувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида шартнома бекор қилинганидан кейин оқилона муддат ичида сотиб олувчи шартномада назарда тутилган товар ўрнига бошқа шахсдан бирмунча юқори, аммо оқилона баҳода товар сотиб олса, сотиб олувчи сотувчидан шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
Агар сотиб олувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида шартнома бекор қилинганидан кейин оқилона муддат ичида сотувчи товарни бошқа шахсга шартномада назарда тутилганидан бирмунча пастроқ, бироқ оқилона баҳода сотган бўлса, сотувчи сотиб олувчидан шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
Товар топширилиши лозим бўлган жойда одатда ўхшаш шароитларда бир хил товар учун ундириладиган баҳо жорий баҳо деб эътироф этилади. Агар бу жойда жорий баҳо мавжуд бўлмаса, товарни ташиш харажатларидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда бошқа жойдаги унинг ўрнини боса оладиган оқилона жорий баҳодан фойдаланиш мумкин.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.