Содда талқин
02.09.2024
2 127

Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Ислом Каримов мамлакат мустақиллигини эълон қилган ва уни тараққиёт йўлига олиб чиққан етакчидир. Давлат раҳбари Мустақиллик байрамидаги нутқида бунинг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
“Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик”, деган Шавкат Мирзиёев.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентнинг мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам Биринчи Президент ҳайкалига гуллар қўйди.
Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Улашиш:
Бошқалар
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
Болаларда гайморитни даволаш
Ҳозир гайморитни даволашнинг энг осон ва қулай усули бор.
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!
Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.
Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади
Ўзбекистон Президенти Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади.
Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Президенти бўлгани билан табриклади
Ўзбекистон Президенти янги сайланган Президентга мактуб йўллади.