Ўзбекистон
16.10.2023
955

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.
Ўзбекистон туризм салоҳиятини ошириш бўйича БМТнинг ихтисослаштирилган институти билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Туризм тармоғини ислоҳ қилишда Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айланган UNWTO билан ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
[caption id="attachment_22696" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
“Ипак йўлида туризм” брендини кенг ёйиш, жумладан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизга туризм йўналишларини оммалаштириш, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги қўшма саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.
Ўзбекистонда UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси ўтказилиши, унинг доирасида Самарқанд шаҳрида Халқаро туризм академияси ва “Ипак йўли” тематик офисининг очилиши ҳамкорликнинг муҳим амалий натижалари бўлди.
UNWTO бош котиби Ўзбекистон Президентига туризм соҳасининг жорий йилги бош халқаро тадбири юксак савияда тайёрланиши ва ташкил этилишига кўрсатилган кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.
[caption id="attachment_22695" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Форумда дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатидан юқори даражали делегациялар иштирок этаётгани глобал ва минтақавий туризм марказларидан бири сифатида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.
Бош Ассамблея доирасида туризм соҳасидаги етакчи компаниялар, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар иштирокида инвестиция ва таълим форумлари ҳам бўлиб ўтади. Улар якунида мазкур йўналишлар бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Учрашув якунида юбилей сессиянинг асосий якунларини амалга ошириш учун қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
[caption id="attachment_22694" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Президент Самарқандга келди
Шавкат Мирзиёев дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Шавкат Мирзиёев UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга боради
Ўзбекистон Президенти БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга борди
Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади
Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.