Ўзбекистон
03.05.2023
1 172

Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан Германияда бўлиб турибди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланган.
Учрашувда Ўзбекистон Германияни ўзининг ишончли ва стратегик ҳамкори сифатида қабул қилиши, мамлакатларни чуқур тарихий илдизлар боғлаб тургани қайд этилди. Кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланиб бормоқда.
Ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма лойиҳалар сони икки баробар ортган. Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми 5,5 миллиард долларга етди, шундан 4 миллиард доллар охирги 6 йилда жалб қилинган.
Ташриф доирасида ўтган қўшма бизнес-форумда умумий қиймати 9 миллиард долларлик савдо, инвестициявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
"Яшил" энергетика, қазиб чиқариш, кимё, фармацевтика тармоқларида, транспорт инфратизулмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновация ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари шулар жумласидан.
Германия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “KfW”, “Deutsche Bank” банклари ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Германия ҳукумати Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини ҳамда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имкон қадар тез имзолашини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирди.
Олаф Шольц Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитини яратиш, интеграцияни чуқурлаштириш бўйича янги минтақавий сиёсатини қўллаб-қувватлади.

Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этди
Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари Германия томонининг Марказий Осиё ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Германияга боради
Ўзбекистон Президенти Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида бўлади.