Таълим
05.09.2023
1 497

Миллий қўшиқчилик санъатининг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев кеча, 4 сентябрь куни 77 ёшида вафот этди. Шу муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди. “Шерали Жўраев ўзининг ноёб истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор топди. Мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг “олтин фонди”ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшди”, — дея такидланади ҳамдардликда. Шунингдек, марҳум санъаткорнинг жамоат ишларда фаоллиги ҳам алоҳида урғуланган. “Шерали Жўраев жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этди. Айниқса, миллий парламентимиз депутати сифатида мустақилликнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида жонбозлик билан фаолият олиб борди.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.