currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон

calendar

21.02.2023

eye

714

Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига ташрифи давом этмоқда. Бугун Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Музокараларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари кўрилди. Президентлар Мисрнинг “Назар-2030” стратегик режаси ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бир-бирига ҳамоҳанг эканини қайд этдилар. Шавкат Мирзиёев Миср Президентини Иқлим ўзгариши бўйича  СОР-27 халқаро саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Бешта аниқ йўналишда - газ-кимё, тўқимачилик, электротехника, заргарлик ва фармацевтика тармоқларида ҳамкорлик қилишга келишилди. Энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрни боғлаб турган транспорт йўлакларини ривожлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди. Араб тили мутахассисларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди. Ўзбекистон Президенти 2024 йилда Арабшунослик глобал форумини биргаликда таклиф этиш ташаббусини илгари сурди. Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 083

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 108

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 093

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 537

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: