Ўзбекистон
17.10.2023
1 270

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитойга амалий ташриф доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг билан учрашди. Икки мамлакат ўртасида, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Таъкидланишича, Вьетнам Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги муҳим анъанавий ҳамкоридир. Кейинги йилларда турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида лойиҳалар амалга оширилмоқда. Етакчи компаниялар нефть-газ мажмуасида, машинасозлик, электротехника, кимё, тўқимачилик, пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда, шу жумладан махсус иқтисодий зоналар ва индустриал парклар доирасида кооперация қилишлари учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Вьетнам етакчилари маданият, таълим ва туризм соҳаларида алмашинувни ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди
Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди.
Экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш, “Яшил” молиялаштириш” жамғармасини таъсис этиш, Самарқандда халқаро иқлим форумини ўтказиш – Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” форумида қандай таклифларни илгари сурди?
Ўзбекистон Президенти Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекинга етиб борди (фото)
Ўзбекистон етакчиси “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.