Тармоқда нима гап?
07.01.2024
1 931

Ижтимоий тармоқларда “Мен Шербекман, кўрсатинг Шербеклигингизни. Ёринг овозингизни, ёриб ташланг, Шербек”, деб бир йигитни даволагани акс этган психологнинг бошқа бир дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётгани тасвирланган видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Келтирилишича, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Ушбу видео тасвирдаги ҳолат якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж. Д. томонидан 2023 йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув ҳаракатлари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Болалар омбудсманига янги ваколатлар берилди
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.
Қашқадарёда талаба қизга ўзи унаштирилган йигит томонидан турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилаётгани аниқланди. Бу каби ҳаракатлар қандай жавобгарликка асос бўлади?
2006 йилда туғилган қиз ҳолат юзасида Болалар омбудсманига мурожаат қилган. Шундан сўнг, ҳолат тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, қизга ҳимоя ордери тақдим этилган.
Жиззахда боласини доимий қийнаб келган ота устидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хусусий боғчада қўпол ҳаракатлар қилиб, боланинг қўлини чиқариб юборган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тиббий экспертиза хулосасига кўра, энага ёрдамчиси болага оғирлик даражаси бўйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.