Ҳуқуқ
25.08.2026
19

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 166-моддасида товарларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки сотиш мақсадида олиш учун жавобгарлик белгиланган.
Ушбу талабларни бузган шахсга товарларни мусодара қилиш билан бир қаторда жарима ҳам қўлланилади. Бунда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Агар худди шу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида яна такрорланса, жазо чораси янада кучаяди. Бундай ҳолатда товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солинади.
Товарнинг ўзида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери ҳақида маълумот бўлиши ҳам муҳим. Бундай маълумотлар мавжуд бўлмаган товарларни реализация қилиш ёки реализация қилиш мақсадида олиш ҳам қонунчиликда жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ҳолатда мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Бундан ташқари, қонунчиликда айрим товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш белгиланган. Бундай товарларни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчилар идентификация воситалари орқали белгиланган рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя қилиши шарт.
Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузган ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчиларнинг мансабдор шахсларига БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима қўлланилиши мумкин.
Шунинг учун тадбиркорлар товарларни сотувга чиқаришдан олдин уларнинг сифати ва ишлаб чиқарувчисини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлигини, товарда ишлаб чиқарувчи ҳақида зарур маълумотлар кўрсатилганини ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда рақамли маркировка талабларига риоя қилинганини текшириб олишлари зарур.
Хулоса қилиб айтганда, товарни ҳужжатларсиз ёки белгиланган маркировка талабларини бузган ҳолда сотиш оддий қоидабузарлик эмас. Бундай ҳаракат товарнинг мусодара қилиниши ва катта миқдорда жарима солинишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли тадбиркорлар товарларни реализация қилишда қонунчилик талабларига қатъий амал қилишлари лозим.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?
Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.