Ўзбекистон
08.07.2023
1 603

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Саидисломбек Абдулқосимзода шаҳар марказидан оқиб ўтувчи “Жанубий Мирзачўл” каналида она ва болани чўкаётганини кўриб қолиб, уларни қутқариб қолишга муваффақ бўлган. “Канал атрофига югургани чиққандим. Қарасам, она боласини қутқараман деб, ўзи ҳам сувга тушган экан. Шу пайт мен ҳам тезда, улар чўкиб кетмасин деб, югуриб бориб, сувга тушдим. Биринчи бўлиб болани олиб чиқдик. Кейин онасига ёрдам бердик, бу бироз қийин бўлди”, – дейди йигит. Воқеадан қабар топган Янгиер шаҳри ҳокимлиги Саидисломбек Абдулқосимзодани совға билан тақдирлаган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Томди тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди
2009 йилдан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Қайрат Алдабергенов ўз аризасига кўра лавозимини тарк этган.
Фарғонада ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар нархи оширилади
Фарғонада вилоятида ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди.
Тошкентда 2 киши тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этгани тасдиқланди
Воқеа жойида бўлган жами 5 нафар ишчидан 1 нафари касалхонага ётқизилган, 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Тошкентда сув ва канализация нархи ошиши кутилмоқда
Аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.