Ўзбекистон
22.02.2024
1 232

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспексия" ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилда республикада биринчи марта эксперимент тариқасида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги қишлоқ хўжалиги техникаларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бундан кўзланган асосий мақсад, қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳақиқий вақт режимида техник ҳолатини кузатиб бориш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ёқилғи сарфини камайтириш ва техникалар ёрдамида бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини ошириш ҳисобига маҳсулот таннархини камайтиришдир.
Бугунги кунгача тумандаги “Polytex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг жами 103 дона қишлоқ хўжалиги техникаларига GPRS-навигатор мосламалари ўрнатилиб, рақамлаштирилган тизим ишга туширилган.
Жорий январь 16-17-февраль кунлари “Ўзагроинспексия” ва“Polytex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг мутахассислари томонидан тумандаги қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд бўлган фермер хўжаликлари масъулларига техникаларни рақамлаштиришнинг афзалликлари ва унинг имкониятларини яна яқинроқ таништириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилган.
Ушбу семинар-тренингларда техникаларга қўйиладиган GPRS-навигатор мосламаларнинг ишлаш жараёнлари, техникаларнинг ёқилғи сарфини камайтириш ва бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини аниқлаш юзасидан атрофлича маълумотлар берилган.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Ўзбекистонда ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади
Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шартлиги белгиланди.
Meta компанияси Twitter’га рақобатчи бўла оладиган иловани ишга туширди
Телекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади
Рақамли технологиялар вазирлигининг «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси — ахборот тизими оператори этиб белгиланди.
Президент рақамли технологиялардан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.