Ўзбекистон
05.11.2023
1 965

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда “B.B.” ихтисослашган савдо комплекси МЧЖ директори ўринбосари Ф.К. фуқаро С.К.га МЧЖ балансида янги қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини танишлари ёрдамида олиб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастр агентлигининг Оқолтин туман бўлими бошлиғи С.Р. тадбиркор Д.Т.нинг енгил типдаги савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Пиёда юриш: саломатлик ва ақлий қобилиятни мустаҳкамловчи энг содда машқ
Энг муҳими — мунтазам ҳаракат қилишдир.
Кадастрлар палатаси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди
У фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига шунча пул талаб қилган.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Фарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик газни ўғирлагани маълум бўлди
У бошқа бир фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган.
Самарқанд ва Андижонда прокуратура ходимлари пора билан қўлга тушди
Ушланганлардан бири гумонланувчини қамоққа олмаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш, иккинчиси фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва қамоқдан чиқариш эвазига пул олмоқчи бўлган.