Суд очерклари
26.03.2024
530

Риштон туманининг Гулистон маҳалласида яшовчи Сулаймонжон Акбаров туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Риштон туман бўлими томонидан 8 йиллик иш стажи пенсия ҳисоблашда инобатга олинмаётгани масаласида амалий ёрдам беришни сўраган.
Аниқланишича, С.Акбаров 2023 йил апрель ойида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимига ногиронлик пенсияси тайинлашни сўраб мурожаат қилган. Бинобарин, бўлимнинг 2023 йил 2 майдаги 1634557-сонли қарори билан ариза муаллифининг меҳнат стажи ва иш ҳақилари қўшиб ҳисобланиб, ногиронлик пенсияси тайинланган. Аммо мазкур қарорнинг иккинчи қисмига мувофиқ, Сулаймон Акбаровнинг 2005 йил 1 январдан 2005 йилдан 31 декабрга қадар Олтиариқ туман хусусий маслаҳатхонасида адвокат, 2005 йил 31 декабрдан 2010 йил 15 ноябргача фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси, 2014 йил 15 мартдан 2016 йил 28 март кунига қадар «Абдураззоқов Фарруҳ» фермер хўжалиги аъзоси вазифасида ишлаган даврларини умумий иш стажига қўшиб ҳисоблаш рад этилган. Шу боис собиқ судья туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Албатта, тилга олинган ҳолатлар аниқлангач, туман адлия бўлими томонидан Фарғона туманлараро маъмурий судига ариза киритилди.
Меҳнат кодексининг 125-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 42-моддасига мувофиқ, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом», Олий суди пленумининг 2017 йил 29 ноябрда қабул қилинган «Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорида ҳам ўз аксини топган. Бинобарин, суд Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Риштон туман бўлими зиммасига юқоридаги 8 йиллик даврни Сулаймон Акбаровга пенсия тайинлашда инобатга олиш мажбуриятини юклаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди.
Икромжон ИСАҚОВ,
Риштон туман адлия бўлими бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.