Ҳуқуқ
01.08.2024
557

Тошкент шаҳрида яшовчи М.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 27 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 34 ёшли Ж.Г. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Ж.Г. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб келган ва бу эълонга ишониб юклаб олган жабрланувчи М.О.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, унинг ҳисобидаги 27 млн. сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми ”б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.