Life Style
28.01.2026
396

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 214-моддаси солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир етилганда айб шаклларини аниқ белгилаб беради. Мазкур норма солиқ қонунчилиги бузилишларига ҳуқуқий баҳо беришда муҳим аҳамиятга эга.
1-факт. Солиққа оид ҳуқуқбузарликда айбнинг мавжудлиги
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик шахс томонидан ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракацизлик қасддан ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган тақдирда айбли деб топилади. Айб мавжуд бўлмасдан жавобгарлик юзага келмайди.
2-факт. Қасддан содир етилган ҳуқуқбузарлик
Агар шахс ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний эканлигини билиб туриб, унинг зарарли оқибатлари юзага келишини истаган ёки бунга онгли равишда йўл қўйган бўлса, ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.
3-факт. Эҳтиётсизлик орқали содир этилган ҳуқуқбузарлик
Шахс ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний эканлигини ёки унинг зарарли оқибатларини билмаган, аммо уларни олдидан кўриши мумкин ва лозим бўлган ҳолларда содир этган бўлса, бундай ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик туфайли содир этилган деб эътироф этилади.
4-факт. Юридик шахснинг айбдорлиги
Юридик шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиши учун ушбу ҳолат унинг мансабдор шахслари ёки вакилларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида келиб чиққан бўлиши лозим.
5-факт. Норманинг ҳуқуқий аҳамияти
Солиқ кодексининг 214-моддаси солиқ соҳасида адолатли жавобгарликни таъминлаш, қасд ва эҳтиётсизликни фарқлаш ҳамда солиқ интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Хулоса
Солиққа оид ҳуқуқбузарликларда айб шаклини тўғри аниқлаш солиқ низоларини ҳал этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қонун нормаларини билиш солиқ тўловчилар учун ҳуқуқий хавфларни камайтиришга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.