Ҳуқуқ
24.04.2025
847

Солиқдан бўйин товлаш — бу солиқ тўловчи томонидан ўзининг солиққа тортиш объектларини ёки тўлов миқдорини атайлаб яшириш, нотўғри маълумотлар бериш, сохта ҳужжатлар тузиш ёки бошқа усуллар орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни тўламаслик ҳаракатидир. Бу тушунча нафақат солиқ, балки божхона тўловлари, йиғимлар, ижтимоий суғурта бадаллари ва бошқа мажбурий тўловлар учун ҳам тегишлидир.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.