Ўзбекистон
12.04.2023
2 330

Эрим билан расман ажрашиш учун судга ариза бергандим. Иш ҳали охирига етгани йўқ. 2019 йил отам менга машина совға қилганди, ўзимнинг номимга расмийлаштирилган. Эрим судда мол-мулкни бўлишни талаб қилиб, машинамни ҳам рўйхатга киритибди. Ахир бу менга совға қилинган мулк-ку, у ҳам тенг бўлинадими? Оила кодексининг 25-моддасида эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Агар автомашина совға сифатида ҳадя шартномасига асосан расмийлаштирилиб берилган бўлса, бу шахсий мулк ҳисобланади. Агарда автомашина олди-сотди шартномасига асосан расмийлаштириб берилган бўлса, у ҳолда автомашина эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулки ҳисобланади. Оила кодексининг 27-моддасининг 5-қисмига кўра, оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврда орттирган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топади. Бу ҳолатда агар автомашина олди-сотди шартномасига асосан расмийлаштирилиб берилган бўлиб, автомашина оилавий муносабатлар тугатилган вақтда олинганлиги исботланса, суд автомашинани тенг бўлинмайдиган шахсий мулк деб топиши мумкин.
Саволга Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Рустам Норхўжаев жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Ажрашгандан кейин ҳам эрнинг уйига даъвогарлик қилса бўладими?
Турмуш ўртоғим билан суд орқали ажрашганмиз. Ўша пайтда чет элда бўлганим сабабли, судда ишончли вакилим орқали ажрим қилдириб, никоҳ даврида олинган мулкимизга даъво қилмаган эдим. Ажрашганимизга 4 йилдан ошди, энди турмуш ўртоғимнинг номидаги уйнинг ярмига даъво аризаси киритсам бўладими?
Эр-хотин ўзаро келиша олмаса, мулк қандай бўлинади?
Эрим билан ажрашдим. Судда мол-мулк тенг бўлинди, хусусан, 3 хонали уй ҳам. Бироқ мен улушимни қандай ажратиб олишни билмаяпман. Эрим "уйни сотмайман", деяпти, мулк унинг номида. Лекин суднинг тенг бўлиш тўғрисида қарори бор. Бу вазиятда мулк қандай бўлинади?
Ажрашганда болаларни ҳафтасига неча марта кўришга рухсат берилади?
Ажрашяпман. Хотиним болаларини олиб ота-онасининг уйига кетиб қолган. Менга фарзандларимни кўрсатмаяпти. Судга ариза берсам, болаларни ҳафтасига ёки ойига неча марта кўришга рухсат берилиши мумкин?
Ажрашаётганда болалар отада қолиши мумкинми?
Фарзандларидан бирини ота ўз тарбиясига олишида ҳеч қандай монелик йўқ.