Ўзбекистон
06.07.2023
2 961

Турмуш ўртоғим билан суд орқали ажрашганмиз. Ўша пайтда чет элда бўлганим сабабли, судда ишончли вакилим орқали ажрим қилдириб, никоҳ даврида олинган мулкимизга даъво қилмаган эдим. Ажрашганимизга 4 йилдан ошди, энди турмуш ўртоғимнинг номидаги уйнинг ярмига даъво аризаси киритсам бўладими? Умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади. Лекин суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бу муддат суд орқали тиклангандан сўнг, мол-мулкни бўлиш масаласида даъво аризаси киритиш мумкин. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади. Агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёки умумий мол-мулк оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфланган бўлса, суд улушларни тенг бўлмаслиги мумкин. Эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мос равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади.
Саволга Касби туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жўра Худойбердиев жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.