currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСпинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уйда даволаниш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уйда даволаниш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади

Ҳуқуқ

calendar

09.07.2026

eye

31

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уйда даволаниш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади

Спинал мушак атрофияси (СМА) ташхиси қўйилган болалар доимий парвариш ва махсус тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. Айрим ҳолатларда даволаниш жараёнини уй шароитида давом эттириш учун махсус тиббий жиҳозлардан фойдаланиш талаб этилади.

Шу боис давлат томонидан СМА ташхиси қўйилган болаларни уйда даволаниш учун зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартиби белгиланган. Қуйида ушбу ҳуқуқдан кимлар фойдаланиши, жиҳозлар қандай тартибда берилиши ва бунинг учун қаерга мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида маълумот берилади.

Ҳукумат қарори (184-сон, 17.04.2026 й.) билан “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, бемор болаларнинг ота-оналари яшаш жойларидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига болаларни уй шароитида даволаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага якуний ташхис қўйилган тиббий хулоса, бемор болаларга тавсия этилган зарур тиббий жиҳозлар рўйхати илова қилинади.

Ариза ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳ кейинги йил учун зарур тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни ҳар йил 1 июнгача республика ишчи гуруҳига электрон шаклда тақдим этади.

Республика ишчи гуруҳи зарур тиббий жиҳозлар рўйхатини умумлаштириб, 15 июнгача Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

Вазирлик келгуси йилнинг 1 июнигача уй шароитида даволаниш учун зарур тиббий жиҳозларни қонунчиликка мувофиқ харид қилиш чораларини кўради.

Тиббий жиҳозлар ҳар йили 1 июлга қадар республика ишчи гуруҳи томонидан тақсимот асосида ҳудудларга тарқатилади.

Жиҳозлар ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун ичида тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари вакили иштирокида муҳтож бемор боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилига шартнома асосида топширилади.

СМА ташхиси қўйилган болаларни зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш уларнинг соғлиғини сақлаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган муҳим қадамдир. Агар фарзандингизга ушбу ташхис қўйилган бўлса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасига мурожаат қилиб, уйда даволаниш учун зарур жиҳозларни олиш ҳуқуқингиздан фойдаланишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 255

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 227

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


12-июн 2026, 04:48
638

Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди. У ҳақида нималар маълум?

Иш ташлаш — ходимлар томонидан ўз меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат вазифаларини вақтинча тўхтатиб туриш шакли ҳисобланади.


19-июн 2026, 10:17
611

Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб

Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.