currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларССВ: Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади

ССВ: Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади

Ўзбекистон

calendar

20.03.2024

eye

87

ССВ: Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, бу йил Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимиз иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади.

Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

⏺ 1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
⏺ 1080 та оилавий шифокор пункти,
⏺ 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
⏺ туман, вилоят ва республика шифохоналари,
⏺ ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, 
⏺ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. 

Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. 

Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 198

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.