currencies image

11 813,21 UZS

23,88

usd

currencies image

13 719,86 UZS

17,12

eur

currencies image

136,71 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларСудларга мурожаат қилишда қонунчиликда қандай қўшимча имкониятлар яратилмоқда?

Судларга мурожаат қилишда қонунчиликда қандай қўшимча имкониятлар яратилмоқда?

#NoComment

calendar

25.08.2026

eye

168

Судларга мурожаат қилишда қонунчиликда қандай қўшимча имкониятлар яратилмоқда?

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали самарали ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтириш одил судловни таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш ҳамда судга мурожаат этувчилар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил 14 августда қабул қилинган ЎРҚ-1165-сон Қонун билан фуқаролар ва тадбиркорлар учун иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилишда янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган янги имкониятлар белгиланди.

2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқаролар ва тадбиркорлар учун иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда одил судловдан фойдаланиш даражасини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий институтларни жорий этиш доирасида қабул қилинди.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва «Судлар тўғрисида»ги Қонунга иқтисодий судларни маъмурий бошқарув тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий суд томонидан низоларни ҳал этиш жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини белгиловчи норма кўринишида қўшимча киритилди.

Бундан ташқари, мамлакат ҳудудидан ташқарида юрисдикцияни жорий этиш мақсадида Маъмурий-процессуал ҳуқуқ кодекси ва Иқтисодий процессуал кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу билан бирга, давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг маъмурий суд мажлисида мажбурий иштирок этиши тартиб-таомилини, ишончни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва дастлабки эшитувни таъсис этиш принципини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиши муносабати билан қарздорга қўйилган бошқа талаблар кўриб чиқилмаган, шунингдек дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўриб чиқилмасдан рад этилган ҳолларда тўланган давлат божини қайтариш назарда тутилган.

Мазкур Қонун фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан судларга мурожаат қилиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга, судлар фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга хизмат қилади.

Бекжон Исмаилов,
журналист

Улашиш: