Ўзбекистон
19.04.2023
1 436

Қувайтдаги оммавий ахборот воситалари сунъий интеллектга асосланган виртуал янгиликларни олиб борувчи илк телебошловчини ишга туширди. “Феда” номини олган виртуал тақдимотчи Твиттерда ўзини таништирди. "Мен Федаман, Kuwait Newsнинг сунъий интеллектга эга биринчи телебошловчисиман. Қандай янгиликларни маъқул кўрасиз? Фикрларингизни эшитамиз", дейди. Kuwait News бош муҳаррири ўринбосарининг AFPга айтишича, бу ҳаракат СИнинг "янги ва инновацион контент" яратиш салоҳиятини синаб кўради ва бу виртуал бошловчи янгиликлар трансляцияларини тақдим этиши мумкин. Қувайт виртуал бошловчини яратган биринчи давлат эмас. 2018-йилда Хитойнинг давлат ахборот агентлиги ўзининг биринчи виртуал янгиликлар бошловчисини тақдим этган эди. Ўтган ой Goldman Sachs томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, СИ бутун дунё бўйича 300 миллиондан ортиқ тўлиқ вақтли иш ўринларини эгаллаши мумкин. Ҳисоботда, ушбу технология янги иш ўринлари ва самарадорликни оширишни ҳам англатиши мумкинлиги таъкидланган. Мутахассислар сунъий интеллектнинг кескин ривожланиши дезинформация тарқатишда фойдаланиш мумкинлиги юзасидан хавотирлар келтириб чиқаришини қайд этмоқда. Бу эса, одамни сунъий интеллектга алмаштириш мамлакатдаги журналистлар учун сўз эркинлигининг пасайишига олиб келиши мумкинми, деган саволни кўтаришига сабаб бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қувайт “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг 2022 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 180 давлат орасида 158-ўринни эгаллган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.