Ўзбекистон
12.09.2023
1 491

Сурхондарё вилоятидаги “Сариосиё” чегара божхона постида республикага кириб келган ва ҳужжатларда “бўш”, деб кўрсатилган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилган. Натижада автомобиль кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрам модда яширилгани маълум бўлган. Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда уларнинг 30 тасида 31,9 килограмм оғирликда “героин”, 36 тасида 37,3 килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси жойлангани фош бўлган. Ушбу ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 килограммни ташкил этган. Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўтган 9 ой ичида қарийб 9 минг кг наркотикнинг ноқонуний айланмаси фош этилган
Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.
Наркотикни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади
Бу тартиб 1 июндан 2027 йил 1 июнгача амал қилади.
Гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона ов қуроли учун гилзалар фош бўлди
“Яллама” чегара божхона пост терминалида “Газел”даги курерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган.