Ўзбекистон
21.05.2024
249
Президент Фармонига кўра, Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида мустақил юридик шахс сифатида қуйидагилар ташкил этилади:
➖ Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги;
➖ Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти.
Вазирликнинг Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати негизида Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази негизида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази фаолияти йўлга қўйилади.
Экология вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё бошқармаси» негизида хўжалик ҳисобидаги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси ташкил этилади.
1 июлдан бошлаб вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда ҳамда 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади.
Фармонга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари томонидан сув ресурсларини бошқариш борасидаги фаолиятига учинчи шахслар, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашуви тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.