#NoComment
16.08.2025
380

Сервитут ҳуқуқ ўзи нима? Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 173-моддасига кўра, Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Яқинда қабул қилинган Сув кодекси билан сув сервитути тушунчаси пайдо бўлди. Бу тушунча қандай мақсадларда ишлатилиши мумкин. Сув кодексига кўра, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
сувдан умумий фойдаланиш;
фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
сув объектларидан кичик ҳажмли кемалар учун сув йўллари сифатида фойдаланиш;
соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни, шу жумладан ундан ўтишни таъминлаш.
Сув сервитути қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.
Сув сервитути оммавий сув сервитути ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.
Оммавий сув сервитути сувдан умумий фойдаланиш ҳуқуқига тенглаштирилади ҳамда давлат ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, маҳаллий аҳолининг манфаатларини таъминлаш учун жамоат манфаатлари инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Хусусий сув сервитути танҳо фойдаланишга берилган сув объектларига нисбатан белгиланади.
Оммавий сув сервитути сув объектларига ёки уларнинг қисмларига нисбатан, шу жумладан лотокли ва бошқа усти қопланган суғориш тармоғига нисбатан қўлланилади.
Оммавий сув сервитути сув сервитутининг белгиланишига эҳтиёжи бўлган шахслар ҳамда сув объекти ёки унинг бир қисми ва соҳил бўйи минтақаси жойлашган ер участкасининг эгаси, ундан фойдаланувчи, унинг ижарачиси ўртасида келишув мавжудлиги-мавжуд эмаслигидан қатъи назар, агар ушбу шахслар бундай ҳуқуқдан ер участкаси бошқа шахсга мулк қилиб берилгунига қадар фойдаланган бўлса, белгиланади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари оммавий сув сервитути белгиланишини таъминлаши шарт.
Бошқа ҳолларда, сув сервитути кимларнинг манфаатларини кўзлаб сув сервитути белгиланаётган бўлса, ўша шахслар ҳамда сув объекти ёки унинг бир қисми жойлашган ер участкасининг эгаси, ундан фойдаланувчи, унинг ижарачиси ўртасидаги келишув бўйича, келишувга эришиш имкони бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра белгиланади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.