currencies image

12 676,11 UZS

18,86

usd

currencies image

14 975,56 UZS

97,06

eur

currencies image

161,56 UZS

0,04

ru



АсосийЯнгиликларДУНЁВИЙ ЖАМИЯТ -ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ЯГОНА ТАНЛОВ

ДУНЁВИЙ ЖАМИЯТ -ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ЯГОНА ТАНЛОВ

Ҳуқуқ

calendar

01.07.2025

eye

35

ДУНЁВИЙ ЖАМИЯТ -ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ЯГОНА ТАНЛОВ

  Бугун дунёда ва минтақамизда дунёвийлик(секуляризм) тамойили ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишнинг бирламсҳи манбаига айланиб улгурди. Давлатимизнинг барқарор ривожланишига сезиларли таʼсир елтувсҳи асосий омиллардан бири ҳам дин ва жамийат оъзаро муносабатларидаги конкрет хулосаларга тайанишидир.

   Бунда аввало, дунёвий(секулйар) ва диний давлатнинг умумий ва оъзига хос томонларини сиёсий-социологик, емририк нуқтаи назардан таҳлил қилиш, умумий ва оъзига хос томонларини асослаш орқали «олтин ўрталик»ни ториб, самарадорликка еришиш мумкин. Шу ўринда «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси» лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ҳам жамийатдаги барсҳа дин вакилларининг қарашлари, хоҳиш-истакларининг акс етишини таъминлаш, хусусан давлатда диний бағрикенгликни таъминлашда динлар ва диний конфессийалараро оъзаро уйғун ва алоҳида жиҳатларни тартибга солинишидан мужда беради.

   Мазкур концепциянинг яна бир ютуғи, унда  у ёки бу динга мансуб ва умуман бирор динга еътиқод қилмайдиган фуқароларни йагона Ватан ғойаси атрофида бирлашишини таъминловсҳи аниқ, манзилли дастурларнинг ишлаб сҳиқилганидир. Оъзбекистон жамийатининг динга, диний соҳа вакилларига дунёвийлик тамойилидан келиб сҳиққан ҳолда толерант муносабатда боълиши ҳар қасҳонгидан ҳам муҳим. Мамлакатимизда фаолийат олиб бораётган турли диний конфессийа вакилларининг жамийатнинг тенг ҳуқуқли аъзоси оълароқ йашашлари, меҳнат қилишлари, йагона Оъзбекистоннинг умумий тараққиёти, барқарорлиги ва жаҳон ҳамжамийатидаги оърнини белгилаб беради. Йана бир асосий жиҳат, минтақада хавфсизликни таъминлашда ҳам толерант муносабатлар асосий вазифани бажаради. Шу сабабдан жамийатда дунёвийлик тамойили асосида нормал толерант муносабатларни оърнатиш, бу йоълда усҳрайдиган тоъсиқларни олиб ташлаш олдимизда турган муҳим вазифалардандир.

   Шуни алоҳида қайд этиш керакки, концепцияда ўз аксини топган 6 та тамойил жаҳон андозаларига мос замонавий либерал давлат белгиларини ўзида тўлиқ жамлаган. Масалан:

   1.Қонунийлик принципи. Ўзбекистонда диний сиёсат конституциявий нормалар ва қонунларга асослангани, мамлакатимизда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"(эски ва янги таҳрирда)ги қонун ҳамда Конституциямизнинг 35-моддаси диний эркинликни таъминлай олиши ва бу ёндашувлар диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий асосда тартибга солиб, экстремизм ва ноқонуний диний ҳаракатларнинг олдини олишини кўрсатади. Тан олиш керакки, сўнгги йилларда диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний фаолият юритиши учун соддалаштирилган тартиб жорий этилди ва концепцияда яна бир бор ҳар қандай ҳолатда ҳам диний партиялар тузилмаслиги қатъий мустаҳкамланди.

2. Виждон Эркинлиги. Ҳар бир фуқаро ўз эътиқодига эга бўлиш ёки ҳеч қандай динга ишонмаслик ҳуқуқига эга. Давлат ҳеч кимни маълум бир динга эътиқод қилиш ёки қилмасликка мажбурламайди. Ислоҳотларга мос равишда 2021 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги Қонуни қабул қилинди. Ушбу  қонун 6 боб, 35 моддадан иборат бўлиб, унинг диний бағрикенглик ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнашини кўришимиз мумкин. Унинг мантиқий давоми бўлган мазкур концепция баробарида эса, бирор динга мансублиги учун дискриминация ёки босим ўтказишга қарши курашиш учун махсус қонуний чораларни кучайтирилмоқда.  Бу ўз навбатида турли дин ва эътиқодларга мансуб фуқароларимиз  ўртасида конструктив мулоқотнинг янги ракурсга кўтарилиши ва  ҳар жиҳатдан ягона Ватан шиори асносида умр кечираётган 136 миллат вакилларининг тинч-тотувликда  эмин-эркин яшаши учун муҳим қадамдир.

3. Диннинг давлатдан ажратилганлиги. Ўзбекистонда дин ва давлат бир-биридан ажратилган. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятига аралашмайди, бироқ уларнинг қонун доирасида ҳаракат қилишини назорат қилади, уларнинг ўз фаолиятларини қонун доирасида ривожлантиришлари учун шароитлар яратади. Диний таълим ва давлат таълим тизими ҳам алоҳида юритилади. Олий таълим муассасаларида диний фанлар мустақил йўналиш сифатида ўқитилмасада, ижтимоий ва ҳуқуқий контекстда диншунослик фанлари ўргатилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 та олий ислом таълим муассасаси, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, жумладан, 2 та аёллар мадрасаси, шунингдек православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.

     Дунёвий ва диний билимларни уйғунлаштириш, диний соҳада кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ягона тизимини шакллантириш мақсадида 2018 йилда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди.  

4. Тенглик. Барча диний ташкилотлар қонун олдида тенгдир. Ҳеч бир диний гуруҳ бошқаларидан устун ёки заиф деб қаралмайди. Концепцияда акс этган тенглик принципи жамиятда диний бағрикенглик ва ижтимоий барқарорликни сақлашга хизмат қилади. Зеро нсон бошқаларнинг қадрийатлари ва оъзига хослигини билмасдан, тушуниб йетмасдан туриб уларга муросасиз муносабат билдириши мумкин емас. Бугун кўплаб маданий мерос объектлари, жумладан масжидлар, черков бинолари диний ташкилотларга фойдаланиш учун берилган бўлиб, у ерда фуқаролар диний маросимларни эмин-эркин адо этиб келмоқда. Турли диний конфессия вакиллари диний байрамларни эркин ўтказмоқда. Шунингдек зиёрат туризмини сифатли ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон учун ҳаж квотаси 3 баробар оширилди, умра зиёратига квоталар тўлиқ бекор қилинди. Натижада Саудия Арабистонига қарийб 800 минг мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш учун борди. Шунингдек 10 мингдан зиёд христианлар, яҳудийлар, бахоийлар, кришнавийлар, буддавийлар Россия, Туркия, Италия, Арманистон, Исроил, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Грузия ва Грециядаги диний зиёратгоҳларга ташриф буюришди.

    Шу жиҳатдан, турли диний ва конфессийавий гуруҳларнинг қоидалари, оъзига хос жиҳатларини билиш, уларнинг қадрийатлар тизимини оъзаро идрок етиш ва оъзаро ҳурмат қилиш орқали жамийатларда диний бағрикенгликни жорий етиш ва таъминлаш долзарб аҳамият касб этади. Шу вазийатдагина жамийатда динлараро бағрикенглик, ижтимоий бирдамлик ва оъзаро ҳамжиҳатлик тамойиллари қарор торади. Жамийатда дунёвийлик принципи барқарорлашувининг  йана бир муҳим жиҳати эса, барсҳа диний конфессийа вакиллари мамлакатда йаратилган қонунсҳиликдан хабардор боълишлари, оъз ҳуқуқ ва манфаатларини англаш билан бирга оъзларига юклатилган вазифалар, мажбурийатларни тоъла англаб йетишлари ҳам муҳим аҳамийат касб етади. Бундан ташқари, тенглик принципига мувофиқ фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлиб, бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади. Фуқароларга бирор-бир динга эътиқод қилиши ёки эътиқод қилмаслигидан келиб чиқиб имтиёзлар беришга ёки улардан маҳрум қилишга йўл қўйилмайди. Қонунлар диний эътиқодидан ёки бирор-бир динга эътиқод қилмаслигидан қатъи назар, барча фуқароларга нисбатан бир хилда қўлланилади.

5. Эркин фикрлаш. Диний эркинлик фақат эътиқод қилиш ёки қилмаслик билан чекланмай, балки инсонларнинг диний масалаларда мустақил фикрлаш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади. Бу принцип илм-фан, маданият ва ижтимоий ҳаётда эркин фикрлашга замин ҳозирлайди. Хусусан, бугун мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб 2 300 дан ортиқ диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда. Давлат томонидан 7 тильда таълим олиш имконияти яратилганлиги, 12 тильда телерадиодастурлар эфирга узатилаётганлиги, 14 тильда газета ва журналлар чоп этилаётганлиги, 155 та миллий маданий марказ эркин фаолият юритаётганлиги миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг амалдаги намунаси ҳисобланади.

6. Динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш. Ўзбекистон турли дин вакиллари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни рағбатлантиради. Бу ёндашув диний низоларни олдини олиш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш учун зарур. Юртимиздда турли дин вакилларини бирлаштирувчи анжуман ва тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Концепциянинг 4-боб, 17-18-бандларига кўра, давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини ваколатли давлат органи орқали мувофиқлаштириш, конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, зиёрат туризми, бошқа диний расм-русумлар ва маросимларни хавфсиз ўтказишни таъминлаш масалалари бўйича фуқаролар, диний ташкилотлар ва давлат органларининг ҳамкорлигини таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтган диний таълим муассасаларида диний ташкилотлар учун юқори малакали ходимларни тайёрлашга кўмаклашиш, динларнинг илмий-маданий меросини ўрганиш, хорижий ва маҳаллий олимлар, диний конфессиялар бўйича малакали экспертлар иштирокида диний соҳадаги долзарб муаммоларни ўрганишга оид илмий-маърифий тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан радикаллашувга, экстремизмга ва терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилгани ҳам фикримизга далил бўла олади. Айниқса, ташкилотлардаги "Динлараро бағрикенглик ҳафталиги" каби ташаббуслар диний тушунмовчиликларни камайтиришга хизмат қилмоқда.

     Ўзбекистон Республикасининг «дунёвийлик-дахрийлик эмас» шиори остидаги сиёсати халқимизнинг диний эркинлиги ва ижтимоий барқарорлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, келгусида ҳам бу принципларни янада такомиллаштириш, халқаро тажрибани ўрганиш ва диний эркинликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, бугун дунёда кесҳаётган муросасизликларнинг асосий қисми диний радикал гуруҳлар ҳиссасига тоъғри келишини ҳисобга оладиган бўлсак, Оъзбекистонда йашайдиган турли дин вакилларига юртимизнинг дунёвий давлат сифатидаги ҳаётида дунёвийлик диний еътиқод усҳун ҳесҳ қандай тоъсиқ вазифасини бажармаслигини аксинсҳа, дунёвийлик барсҳа динлар усҳун тенг имконийат беришини амалда коърсатиб берилганлиги ҳам концепциянинг конструктив аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Концепция доирасида амалга оширилажак муштарак вазифалар жамийатимиз аъзоларининг диний ва дунёвий тафаккурини ошириш, юртимиз тинсҳлиги ва барқарорлигини таъминлашга сезиларли даражада хизмат қилиши баробарида, мамлакат исҳкариси ва халқаро майдонда турли радикал-екстремистик таҳдидларни бартараф етишнинг ҳам имконини беради. Зеро, тараққиётга эришган ва эришишни истаган мамлакатлар айнан дунёвийлик принципи асосида яшамоғи ва яшнамоғи мумкинлиги кундек равшан бўлиб бормоқда.

 

ТДЮ катта ўқитувчиси, сиёсий фанлар боʼйича

фалсафа доктори (ПҳД), Шоҳжаҳон Тошпўлотов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашиш: