Ҳуқуқ
10.11.2023
1 176
© Фото: hudud24.uzУ ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган. 2022 йил сентябрь ойининг охирлари эди. Бувайда туманининг Олтинқўрғон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Ашуров(исм-шарифлари ўзгартирилган)нинг уяли телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. Гўшакни кўтариб, салом-алик қилган ҳолда жавоб берар экан, Маъруфжон ака қўнғироқ соҳиби акциядорлик тижорат “Халқ банки” Учкўприк филиалининг масъул ходими эканлигини эшитиб ҳайрон бўлди. - Кредитдан қарз бўлиб қолибсиз. Илтимос, тўлаб қўйсангиз,- дейди банк масъули. -Ука, янглишмадингизми? Ахир мен ҳали кредит олганим йўқку,- дея ажабланади М.Ашуров бир ярим ойча аввал рафиқаси Барчиной Ашуровага тикув дастгоҳи сотиб олиш мақсадида кредит ажратилишини сўраб, банкка ариза топширгани эсига тушиб. - Янглишмаяпман, ҳурматли мижоз. Мана, қўлимда кредит ҳужжатлари турибди. Уларда сизнинг телефон рақамингиз кўрсатилган. Банкир йигит шундай деб ҳоким ёрдамчиси З.Бозоровнинг тавсиясига биноан 5 дона тикув дастгоҳи харид қилиш учун 2022 йил 9 сентябрда 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилганини айтади. Кредит маблағи тикув дастгоҳларини етказиб берувчи “AXS Sof Ta’minot” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берилганини ҳам таъкидлайди. Кейинчалик аниқланишича, 2022 йил август ойида Маъруфжон ака тикув дастгоҳлари харид қилиш мақсадида кредит олиш юзасидан таниши Элшод Ботировга маслаҳат солади. Э.Ботиров уни қариндоши, тумандаги “Murtazo Oqqo’rg’on Fayz” хусусий корхона ва “AXS Sof Ta’minot” МЧЖ раҳбари Рашидбек Абдуҳалимовга рўбарў қилади. Шундан сўнг М.Ашуров фуқаролик паспорти нусхаси электрон рақамли имзосини Элшоднинг телеграмм ижтимоий тармоғидаги рақамига жўнатади. Э.Ботиров эса мазкур ҳужжатларни Р.Адбуҳалимовга етказади. Оқибатда Рашидбек Олтинқўрғон МФЙ ҳоким ёрдамчиси З.Бозоровнинг тавсияномасини қўлга киритиб, Маъруфжон Ашуров номига 33 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишига эришади. Кейин кредит маблағини ўзининг “AXS Sof Ta’minot” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб нақдлаштирган ҳолда ўзлаштириб юборади. Афсуски, Маъруфжон Ашуров Рашидбек Абдуҳалимов номига кредит маблағи расмийлаштириб, “туя” қилган ягона фуқаро эмас эди. Негаки устамон тадбиркор ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали АТ “Халқ банки”нинг Учкўприк ва Бувайда филиалларидан фуқаро Н.Жумаеванинг номига 6,2 миллион сўм, Г.Камолованинг номига 27,8 миллион сўм, Д.Маматованинг номига 13,9 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олган. Аниқроғи, у 80,9 миллион сўм кредитни ўзлаштириб, талон-торож қилган. Р.Абдуҳалимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбдор деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.
Пўлатжон МАМАТУСМОНОВ,
жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.