Ҳуқуқ
07.05.2024
7 182

2024 йил 1 июлдан юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.
Электр энергияси
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, бюджет ташкилотлари, шунингдек, насос станциялари истеъмол қиладиган электр энергиясининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган қисми учун – электр энергияси нархи ошмаган яъни – 1000 сўм ҳолатида сақланиб қолинган.
Қолган истеъмолчилар учун – аввалги 900 сўм сақланиб қолинган, мазкур нарх 2025 йил 1 апрелдан 1 000 сўмга ошади.
Табиий газ
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек бюджет ташкилотлари учун – аввалги 1800 сўм сақланиб қолинган, мазкур нарх 2025 йил 1 апрелдан 2 000 сўмга ошади.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари
(шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун – ҳозирда 1 500 сўм,
2024 йил 1 июндан 1 800 сўмга, 2025 йил 1 апрелдан 2 500 сўмга ошади.
Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари
учун – ҳозирда 1 500 сўм, 2025 йил 1 апрелдан 1 800 сўмга ошади.
Қолган барча истеъмолчилар учун (аҳолидан ва юқоридагилардан ташқари) – амалдаги 1 500 сўм сақланиб қолинган, мазкур нарх
2025 йил 1 апрелдан 1 800 сўмга ошади.
Олдиндан ҳақ тўлаш
2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади. Ҳозирги кунда – 30 фоиз олдиндан тўлов мажбурий.
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.