Ҳуқуқ
16.12.2024
148
Тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
- БҲМнинг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима;
- уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
- БҲМнинг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима;
- бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;
- ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.