currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорлик ҳалол рақобатни талаб қилади

Тадбиркорлик ҳалол рақобатни талаб қилади

Ҳуқуқ

calendar

20.09.2024

eye

29

Тадбиркорлик ҳалол рақобатни талаб қилади

Тадбиркорлик тинимсиз изланиш, ишбилармонлик, қонунга итоаткорлик ва ҳалол меҳнат билан даромад топишдир. Тўғри, мазкур соҳада рақобат кучли. Аммо унга бардош бериб, рақобатчининг ҳақ-ҳуқуқини ҳурмат қилган инсонгина чинакам тадбиркор саналади. Аксинча эса...

Аммо Қўқон шаҳрида жойлашган "Evrosektor-D" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Файзиматов тадбиркорликнинг ана шу талабини бажаро олмади.

Гап шундаки, “FLASH UP” товар белгиси 2013 йил 10 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилган. Айни пайтда Қозоғистон Республикасининг “Carlsberg Kazakhstan” компанияси мазкур товар белгисига нисбатан ҳуқуқ эгаси ҳисобланади. Компания билан республикамизда фаолият юритувчи “Inter food plus” масъулияти чекланган жамияти ўртасида лицензия шартномаси тузилган. Яъни ана шу лицензия шартномаси асосида “Inter food plus” МЧЖ “FLASH UP”га нисбатан ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мутлақ ваколатини қўлга киритади. Бироқ "Evrosektor-D" МЧЖ 2024 йил 26 апрель куни 20217,5 литр, “Flash up” маҳсулоти(энергетик ичимлиги)ни ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз олиб келади. Оқибатда ушбу маҳсулот божхоначилар томонидан тўхтатиб қўйилади. Ўз навбатида бу хусусда “Inter food plus” МЧЖга хабар бериб, огоҳлантиришади ҳам.

Шундан сўнг “Inter food plus” масъулияти чекланган жамияти Қўқон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Evrosektor-D” МЧЖнинг юқоридаги маҳсулотни олиб кириш (импорт қилиш), фуқаролик муомаласига киритиш (реализация қилиш, сотиш, сотишни таклиф қилиш)га оид ҳаракатларини “FLASH UP” (IR1173485В) товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқларни бузиш деб топиш, келтирилган маҳсулотларни божхонанинг “йўқ қилиш” ёки “реэкспорт” режимига жойлаштириш мажбуриятини юклашни сўради.

Шу ўринда “Реэкспорт” сўзининг луғавий маъносига эътибор қаратсак. Реэкспорт божхона режими бўлиб, бунда илгари мамлакатнинг божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар ёки уларни қайта ишлаш маҳсулотлари бошқа мамлакатларда сотиш учун божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилади.

Фуқаролик кодексининг 1034-моддасига асосан интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланиш ҳуқуқи тегишли бўлади. Бошқа шахсларнинг интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг рухсати билан йўл қўйилади. Кодекснинг 1107-моддасида эса асосан товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши, бу шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шартлиги белгиланган. Ана шу асосларга таянган суд даъвони тўлиқ қаноатлантириш хусусида ҳал қилув қарори қабул қилди. Зеро, тадбиркорлик ҳалол рақобатни талаб қилади.

Фарруҳ АМАНОВ,

Қўқон туманлараро

иқтисодий судининг раиси

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
7 219

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
3 145

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 491

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 469

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.