currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи суд томонидан тикланди

Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи суд томонидан тикланди

Суд очерклари

calendar

14.03.2024

eye

263

Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи суд томонидан тикланди

Фарғона туманлараро иқтисодий судига Фарғона вилоят прокуратурасидан даъво ариза келиб тушди. Унда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига 2022 йилнинг январь ва февраль ойларида “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан истеъмол қилинган 401 минг 654 метр.куб табиий газни шартномада белгиланган нархлар асосида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклаш сўралган.

Суд мажлисида аён бўлишича, 2022 йил 21 февралда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ва “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан 02/179-сонли шартнома тузилган. Шунга кўра, таъминотчи корхона тадбиркорлик субъектига ҳар бир метр куби 660 сўмдан табиий газ етказиб бериши белгиланган. Аммо 2022 йилнинг январь ва февраль ойида “Rolled stell plus” МЧЖ томонидан истеъмол қилинган табиий газнинг ҳар бир метр куби 924 сўмдан ҳисобланган. Яъни жамиятга етказиб берилган 401.654 м3 маҳсулот учун 371 миллион 128 минг 296 сўм, яъни 106 миллион 86 минг 656 сўм ортиқча маблағ ҳисобланган. Қолаверса, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг мазкур муаммони бартараф этиш сўралган 2022 йил 25 августдаги 01-06/53-сонли кўрсатмаси ҳамда “Rolled stell plus” МЧЖнинг 2022 йил 11 февраль куни йўллаган 10-сонли эътироз хатларини ҳам оқибатсиз қолдирган. Бинобарин, тадбиркор бундан норози бўлиб, вилоят прокуратурасига мурожаат қилган. Натижада судга юқоридаги даъво ариза киритилган.

Янгиланган Конституциямизнинг 55-моддасига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.

Фуқаролик кодексининг 357-моддасида эса “Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади” дея қайд этилган.

Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 184-моддасида пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатиши белгиланган. Шу боис Фарғона туманлараро иқтисодий суди даъвони қаноатлантириб, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 5 (беш) кунлик муддатда “Rolled stell plus” МЧЖга етказиб берилган 401.654 м3 табиий газни шартномада белгиланган нархда қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклади.

Тоҳиржон МАМАТОЖИЕВ,

Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
680

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
653

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
595

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
551

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.