Ҳуқуқ
07.09.2026
306

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186¹-моддаси этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, тамакини қиздириш тизимлари ҳамда никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун маъмурий жавобгарликни белгилайди.
Қонунга кўра, этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини белгиланган талабларга хилоф равишда муомалага киритиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, мамлакат ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун янада оғирроқ жавобгарлик белгиланган. Бундай ҳолатларда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солинади.
Агар Ўзбекистон ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари ёки электрон сигареталарнинг қиймати БҲМнинг бир бараваридан ошмаса, уларни олиш ёки сақлаш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади. Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солинади.
Бундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.
Мазкур моддада яна бир муҳим қоида назарда тутилган. Агар шахс тақиқланган тамаки маҳсулотлари ёки никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этганидан сўнг ўз ихтиёри билан айбини тан олиб, бу ҳақда ҳокимият органларига арз қилса ҳамда тақиқланган маҳсулотларни ихтиёрий равишда топширса, у маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.