Ҳуқуқ
07.05.2025
721

– Ёш оиламиз. Турмуш ўртоғим билан иккаламиз ҳам сиртқи бўлим талабаларимиз. Ўқиш жойимиз Тошкентда бўлганлиги учун пойтахтда ижара уйда вақтинча яшаяпмиз. Боғча ёшига етган қизимизни боғчага жойлаштирмоқчимиз. Боғчага навбатда туришда талабарга имтиёз борми?
– Талабалар учун имтиёз бор, албатта. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйишда қуйидаги тоифалар имтиёзли равишда рўйхатга олинади:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
- кўп болали оилаларнинг болалари;
- етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
- тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган кам таъминланган ҳамда камбағал оилаларнинг болалари;
- “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари;
- акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
- кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Шу ўринда бир нарсага эътибор қаратишингиз зарур. Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномалар танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юборилади. Болаларни ташкилотга қабул қилиш ариза берувчи хабарномадаги тасдиқ кодини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ташкилотнинг буйруғини чиқариш орқали расмийлаштирилади. Болаларни ташкилотга қабул қилиш ташкилотнинг ёки буйруқ расмийлаштиришда иштирок этувчи бошқа идораларнинг айби билан кечикканда, йўлланма ўз кучида қолади. Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Болаларни ташкилотларга хабарнома йўлланмасиз қабул қилиш тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.