currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТалабаларга ижара тўлови тўлаб берилишини биласизми?

Талабаларга ижара тўлови тўлаб берилишини биласизми?

Life Style

calendar

10.03.2026

eye

20

Талабаларга ижара тўлови тўлаб берилишини биласизми?

Сўнгги йилларда талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг таълим олиш жараёнида дуч келадиган молиявий қийинчиликларини камайтириш мақсадида турли ижтимоий дастурлар жорий этилмоқда. Шундай ташаббуслардан бири – талабаларнинг турар жой масаласини енгиллаштиришга қаратилган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимидир. Мазкур механизм орқали олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун уй-жой билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми давлат томонидан қопланади.

Талабаларга ижара тўлови тўлаб бериш тизими, айниқса, талабалар турар жойлари етарли бўлмаган ҳудудларда муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат талабаларнинг яшаш шароитини яхшилашга, балки уларнинг асосий эътиборини таълим олишга қаратишига ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга, мазкур тизим ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва олий таълимга бўлган имкониятларни кенгайтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланган. Бунда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида (хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида таълим олаётган талабалардан ташқари), давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг 60 фоизига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.

Бунда ариза берувчи мазкур бандда келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда ўзининг ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномаларни (агар мавжуд бўлса) илова қилиши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 674

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
1 022

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
857

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


13-феврал 2026, 07:46
654

Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.