currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларТалабаларимиз халқаро математика олимпиадасида 57 та медал қўлга киритди

Талабаларимиз халқаро математика олимпиадасида 57 та медал қўлга киритди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

97

Талабаларимиз халқаро математика олимпиадасида 57 та медал қўлга киритди

Жорий йил 3–8 март кунлари Туркманистон таълим вазирлиги ташаббуси билан Ашхобод шаҳридаги Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида анъанавий IV халқаро очиқ математика олимпиадаси (OMOUS-2024) бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Россия, Саудия Арабистони, Испания, Хитой, Болгария, Индонезия ва мезбон Туркманистон олий таълим муассасаларининг жами 500 нафардан зиёд талаба қатнашди. Шу жумладан юртимизнинг 18 та олий ўқув юртидан 79 нафар талаба иштирок этди.

Мусобақалар математикага қизиқувчи бакалавр ва магистратура босқичидаги талабалар ўртасида якка ва жамоавий турларда ўтказилди. Олимпиаданинг расмий тили – Туркман ва Инглиз тиллари бўлди.

Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган талабалар олимпиада дастурида назарда тутилган яккалик ва жамоавий босқичларда ўзаро билимларини синаб, умумий ҳисобда 7 та олтин, 15 та кумуш ва 35 та бронза билан 3-ўринни қўлга киритишди.

Шахсий баҳсларда A тоифасида олтин медалларни қуйидагилар қўлга киритди:

  • Урганч давлат университетидан Расул Қўшназаров ва Aнварбек Машарипов;
  • Ўзбекистон Миллий университетидан Набихон Набихонов;
  • Дамир Дилмуратов Қорақалпоқ давлат университетидан.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари Хумоюн Aбдурасулов ва Тохирбек Тўланов “Б” тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Жамоавий баҳсларда Набихон Набихонов, Фатхулла Келдиёров ва Хасан Тўйлиевдан иборат Ўзбекистон Миллий университети жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ушбу олимпиадада ўзбекистонлик талабларимиз умумий ҳисобда 5 та кумуш ва 13 та бронза билан билан 4-ўринни қўлга киритишган эди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 239

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 414

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 127

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 356

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.