Life Style
14.09.2024
388

Ҳаваскор астронавтлар илк бор коинотга чиқди. Улар Crew Dragon космик кемасидаги Polaris Dawn тижорат миссияси иштирокчилари бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Америкалик тадбиркор Жаред Айзекман, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги учувчиси Скотт Потит, муҳандислар Анна Менон ва Сара Гиллис коинотга учиб кетди. Уларни кемадан ташқарига чиқариш Polaris Dawn миссиясининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Миссия иштирокчилари атиги беш кун ичида 40 га яқин тажриба ўтказишни режалаштирмоқда.
Нашрга кўра, Falcon 9 ракетаси Crew Dragon космик кемаси билан 10 сентябрь куни 05:24 да (маҳаллий вақт билан ) Флоридадаги Жон Кеннеди номидаги космик марказидан учирилган. Polaris Dawn тижорий миссияси доирасида кема пастки Ер орбитасида амалиёт ўтайди.
Маълумот учун, SpaceX асосчиси Илон Маск Polaris Dawn космик экспедицияси экипажи барча мамлакатларнинг ярим асрлик космик парвозларида Ердан энг узоқ масофада бўлишини маълум қилди. Кема одамлар билан 1400 километр паст Ер орбитасини тарк этади. Таққослаш учун, Халқаро космик станция тахминан 400 километр баландликда Ер атрофида айланади.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.