currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларТашқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

153

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрига ташрифи давомида кеча Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Кобулга ташриф чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – Бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар Жаноби Олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий Жаноби Олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний Жаноби Олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий Жаноби Олийлари билан учрашувлар ўтказилди. 

Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

"Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд", - деб таъкидлади ТИВ раҳбари Б.Саидов.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 238

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 413

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 127

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 355

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.