Ўзбекистон
28.11.2023
1 146
© Фото: hudud24.uzМамажонов Нуриддин Ёқубжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Кеча, 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ўқиб эшиттирилган. Унда Нуриддин Мамажонов вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида таништирилган.
Нуриддин Мамажонов 1982 йил 27 июлда Қувасой шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ҳамда Марказий Богема университетини (Прага) тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтида (Прага) Бизнес бошқарув доктори (DBA) илмий даражасини олган.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида фаолият олиб борган. 2022-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлган.
Нуриддин Мамажонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари – Халқаро иқтисодий ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
2021 йил май ойидан 2023 йил ноябрга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган Иқболжон Эргашев Президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Тошкентнинг 5 туманига фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судьялар тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди.
Янги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Сара Мэри Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Йэн Александр Хилл (қароргоҳи Москва шаҳрида) ўрнига тайинланди.
Тошкент ва Сурхондарёдаги 6 туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди
Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.