Ўзбекистон
02.09.2023
1 339

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларидан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўради. Қайд этилишича, сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўралган. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Тошкент аҳолиси огоҳлантирилди
Пойтахтда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.
Фуқароларни хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда
Профессионал таълим муассасаларида касб ва чет тиллари бўйича ўқув курслари йўлга қўйилади. Хорижда ишлаш истагидагилар тўлов-коньтракт асосида ўқишлари мумкин.