Ўзбекистон
04.12.2025
265

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 228-моддасига асосан, иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
Жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин.
Ушбу нормадан хулоса қилишимиз мумкинки, ташкилотда ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини бериш ташкилот ва ходимлар учун мажбурий бўлган таътиллар жадвалига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Агар ташкилотда йил якунига қадар кейинг иш йили учун мажбурий таътиллар жадвали тузилмаса, давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари томонидан ташкилот раҳбари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси яъни, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Ташкилотда таътиллар жадвалини тузиш мажбурий эканлигини билиб олдингиз. Энди уни қандай тузаман деган савол сизни ўйлантираётган бўлса керак. Ушбу вазиятда сизга таътиллар жадвали намунасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган таътиллар жадвали намунаси билан танишишингиз мумкин.
https://yurxizmat.uz/oz/document/802
Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.