Ўзбекистон
27.02.2023
490
Бугун Тошкент давлат юридик университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган – Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан “Конституциявий ўзгаришлар — олимлар нигоҳида” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар конституциявий ҳуқуқ соҳасининг олимлари ва ёш тадқиқотчилар иштирокида муҳокама қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновнинг таъкидлашича, янги ислоҳотларнинг амалга оширилиши замирида авваламбор инсон манфаатларини рўёбга чиқариш, инсон қадрини улуғлаш муҳимлиги ўз аксини топган. Масъул қўмиталар томонидан янгиланаётган Конституция лойиҳаси устида иш олиб боришда асосий эътибор умумхалқ муҳокамаси, жамоатчилик, парламент аъзолари, халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда берилган таклифлар асосида ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг долзарблари лойиҳада акс эттирилди. Таклифларда фуқаролар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларга устувор аҳамият қаратилганини кўриш мумкин. 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди ва 100 яқин хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. Келиб тушган ҳар бир таклиф унинг халқчиллиги, аҳоли учун ортиқча бюрократия келтириб чиқармаслиги, “Инсон қадри учун” деган тамойилга мос келиши, Конституциянинг бошқа нормаларига, олиб борилаётган сиёсатимизга, белгилаб олган стратегиямизга ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига зид келмаслиги, ўзбек давлатчилигининг тарихий тараққиётига, буюк аждодларимизнинг маданий меросига ва миллий қадриятларимизга путур етказмаслиги каби мезонлар асосида чуқур таҳлил этилди. Конституциявий қонун лойиҳаси билан ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланмоқда. Қонунда назарда тутилган ҳолларда, юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади. Янгиланаётган Конституциямизда адвокатура учун алоҳида боб бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу орқали айблов ва ҳимоянинг том маънода тенглигини таъминлашнинг мустаҳкам конституциявий асослари яратилмоқда. Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади. Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан тўсқинликсиз ва ҳоли учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Энг муҳими, адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади. ТДЮУ кафедра мудири Ихтиёр Беков Конституцияга оид таклифларнинг 20 фоизи Парламентни ислоҳ қилишга қаратилганини маълум қилди. унинг айтишича, Олий Мажлис фаолиятини ислоҳ қилишда ҳар икки палата конституциявий ваколатларида такрорланишларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу борадаги хорижий тажриба таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларда парламентнинг қуйи палатаси “сиёсийлашган” палата бўлиб, сиёсий партиялар фракциялари учун сиёсий майдон ҳисобланади. Аксарият давлатларда ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат қилиш бевосита қуйи палатанинг ваколатига киради. Юқори палаталар эса асосан ҳудудлар манфаатини ҳимоя қилиш, маҳаллий ҳокимият органлари манфаатларини ифодалаш, ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва махсус хизмат идоралари фаолиятини назорат қилишга йўналтирилган. Конституция лойиҳасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ваколат ва масъулият соҳаларини аниқ чегаралашни таклиф этаман. Мазкур ўзгартишлар парламент фаолиятида паралелизмга йўл қўймаслик ва ҳар икки палата иши самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Юридик фанлар доктори Хушвақт Ҳайитов Олий Мажлис палаталари давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Ўз навбатида, парламент палаталари ваколатлари ўртасида аниқ тақсимот, чегара белгиланиши, такрорлашлар бўлмаслиги ушбу органлар фаолиятининг самарадорлиги ва масъулиятини оширади. Мамлакатимизнинг юқори палатаси – Сенат ўзининг устувор фаолият йўналишлари сифатида ҳудудлар манфаатларини ифода этиши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириши, ташқи сиёсатга оид муайян ваколатларни амалга ошириши керак. Профессор Шерзод Зулфиқоровнинг айтишича, Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик жараёнидаги фаолиятини янада такомиллаштириш керак. Сенат томонидан қонунларни кўриб чиқиш муддатининиг аниқ белгиланиши, қонунларнинг ўз вақтида, янада сифатли тайёрланишини таъминлайди. Шу боис, янгиланаётган Конституцияда илғор хорижий тажриба асосида қонунларни Сенат томонидан кўриб чиқиш муддатларини аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ. Масалан, хориж таржрибасида Ирландияда 21 кун, Россияда 14 кун, Польшада 30 кун, Қозоғистонда 60 кун қилиб белгиланган. Юридик фанлар доктори Баҳодир Исмоилов хорижий тажриба ҳақида гапирди: Ривожланган хориж давлатлари, жумладан, АҚШ ва Буюк Британияда Парламентнинг қуйи палатаси стабилизатор вазифасини ўтайди. Бизда ҳам шундай бўлиши керак. Асосий таклифларимиздан бири – қонунчилигимизга прим моддаларсиз нормаларни киритиш керак, деди у. Тадбирда Конституциявий қонун лойиҳасида белгиланаётган янги нормалар олимларнинг фикри билан ҳамоҳанг эканлиги таъкидланиб, улар томонидан лойиҳа қўллаб-қувватланди. [gallery columns="8" size="full" td_select_gallery_slide="slide" ids="9385,9386,9387,9388,9389,9390,9391,9393"]
Маруса ҲОСИЛОВА,
“Инсон ва қонун” мухбири
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.