currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликлар“Technovation Girls Uzbekistan” танловида 1300 дан ортиқ қиз ўз лойиҳаларини тақдим этди

“Technovation Girls Uzbekistan” танловида 1300 дан ортиқ қиз ўз лойиҳаларини тақдим этди

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

54

“Technovation Girls Uzbekistan” танловида 1300 дан ортиқ қиз ўз лойиҳаларини тақдим этди

Танлов доирасида иштирокчилар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шаҳар атроф-муҳитини яхшилаш, транспорт хавфсизлигини ошириш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 83 та лойиҳани тақдим этди. Улар орасида, ўсмирлар ўртасида буллингга қарши кураш, уй вазифаларини ўрганиш ва текшириш бўйича онлайн ёрдамчи, кўзида нуқсони бор ва кўзи ожизлар учун овозли ёрдамчини кўрсатиш мумкин.

Танлов давомида иштирокчиларга 133 дан ортиқ мураббийлар ҳамроҳлик қилишди, улар орасида Яндех компаниясининг менежерлари ва амалиётчи IТ-мутахассислари ҳам бор эди.

31 май куни танловнинг барча йўналишлари бўйича вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг энг яхши жамоалари халқаро финалга йўлланма олиши ва Калифорниядаги финал босқичида ўз лойиҳасини тақдим этиши мумкин.

"Technovation Girls Uzbekistan" танлови Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,  Tech4Impact ННТ ва Яндех томонидан қўллаб-қувватланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 998

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 761

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 031

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 508

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.